Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ёшлар бандлиги устувор вазифа!

Ёшлар бандлиги устувор вазифа!

23 апрель 2021 йил
85
0

Мамлакатимизда ёшларга нафақат эртанги ўзгаришларга сабаб бўладиган бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этадиган муҳим куч, балки ватанимизнинг бебаҳо бойлиги, жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчи сифатида қаралади. Сўнгги йилларда ёш авлод вакиллари тарбияси, таълими, бандлиги масалаларига қаратилаётган катта эътибор бунинг ёрқин исботидир.

Жорий йилнинг 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари яна бир бор ушбу масалани ўртага ташлади.

Сўнгги йилларда янги Ўзбекистонда ёшларга муносабат бутунлай ўзгариб, уларга доир давлат сиёсати асосида ёш авлоднинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишлари, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий асослар замон билан ҳамнафас такомиллашиб бормоқда.

Ўтган қисқа вақт ичида бу борада салмоқли ишлар қилиниб, йигит-қизларга деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва тадбиркорликнинг бошқа турлари билан шуғулланиши учун барча зарур шароитлар яратилди.

Давлатимиз раҳбари ёшларга оид давлат сиёсати ижросини ташкил этишда аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад олиши учун шароит яратиб бериш энг муҳим вазифа ҳисобланишини таъкидлади. Мутасаддиларга ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги механизм жорий этиш вазифаси қўйилди. Бу тизимда халққа ҳам, ташкилотларга ҳам маъқул бўладиган бир қанча имтиёзлар белгиланади.

Жумладан, жорий йил 1 майдан бошлаб, ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар, ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга бир йиллик ижара сўммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилиши янги Ўзбекистонда ёшларга давлат сиёсати даражасида кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик ва рағбатнинг яна бир юксак намунасидир.

“Ёшлар дафтари”га кирган ва IТ марказини тамомлаган ёшларни бизнес бошлаши учун
“1 миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган йигит-қизларга компьютерлар хариди учун кредитлар ажратилиб, уларнинг фоиз харажатлари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши ҳам айни муддао бўлди. Энди улар ўз иш жойига эга бўлиб, оиласи даромади ва юрт тараққиётига ҳисса қўшади.

Ёшлар бандлигини таъминлашдаги яна бир муҳим йўналиш - қишлоқ хўжалиги. Эндиликда, бу соҳада ҳам аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”га кирганларга уруғлик ва кўчатлар хариди учун 2 миллион сўмгача субсидия берилади.

Қишлоқдаги ёшларга ажратилган ерларни ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш ва уларни ердан даромад олишга ўргатиш бу борада халқ вакиллари сифатида депутатлар ҳам зарур чора-тадбирларни кўради ва айни шу масала уларнинг доимий диққат марказида бўлиб қолади. Қолаверса, ёшларни ердан даромадга киришгача бўлган даврда “устоз–шогирд” тизимини жорий қилиб, ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш, қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратишда мутасаддилар уларга энг яқин кўмакчи бўлиши лозим.

Бу борада биз халқ вакиллари жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органларининг янги иш ўринларини яратиш бўйича мақсадли ва тизимли ишларни олиб бориш, тадбиркорлик субъектларига фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришда асосий омил сифатида ишсиз аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш борасидаги  фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатамиз.

У.Бекмуродов,

ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар