Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » «Ёш оила» платформаси — келажакни соғлом оилалар вакиллари яратади

«Ёш оила» платформаси — келажакни соғлом оилалар вакиллари яратади

01 май 2021 йил
488
0

Айни кунларда Ёшлар ишлари агентлиги «Ёш оила» платформасини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Платформа — бахтли ва соғлом оилаларни кўпайтиришга мўлжалланган. Биз ушбу платформага замонавий ёш оилалар портретини яратиш мақсадида кастингга таклиф қиламиз. Суҳбатдан ўтган номзодлар профессионал фотосессияда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Жараёнлар Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади. Тармоқ кузатувчилари томонидан энг кўп овоз тўплаган расмлар «Ёш оила» платформаси галериясидан ўрин олади. Энг яхши фотосуратлар эгалари 15 май — «Халқаро оила куни» арафасида байрамона тадбирда тақдирланади.

Кастингда 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ва профессионал фотографлар @yosh_bot орқали рўйхатдан ўтиб, иштирок этишади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар