Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Эҳтиёжманд оилаларнинг 40 дан ортиғига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Эҳтиёжманд оилаларнинг 40 дан ортиғига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

02 май 2021 йил
545
0

Эътибор ва кўмакка мухтож кишиларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос хусусият.

Янгиобод туманида эҳтиёжманд, вақтинтинча ишсиз, бетоб ёки оиласида ногирони бор, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга туман ҳокимлиги ва мутасаддилар томонидан ҳар доим эътибор ва ғамхўрлик намунаси сифатида ғамхўрлик қилиб келинади.

Куни кеча ҳам туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамда "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан тумандаги оилавий даромади паст, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бўлган, "Темир дафтар" ҳамда "Аёллар дафтари"да бўлган 40 дан ортиқ оилалар, шунингдек, фронт орти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан хонадон эгаларининг кўнгиллари шод бўлиб, қўлларини дуога очдилар ва юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик тиладилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар