Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Янгиобод тумани ҳокими иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

23 апрель 2021 йил
438
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида жалб этилаётган замонавий агротехник лойиҳалар, кластерлар фаолияти ва истиқболдаги режалар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими И.Қаршибоев мавзу юзасидан йиғилганларга маълумот берди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709 сонли қарорига асосан шу кунгача 2089 гектар, шундан 2020-йилда 100 гектар, 2021 йилда 550 гектар боғзорлар барпо этилиб, 2022 йилда 1439 гектар барпо этиш режалаштирилган.

Хозирги кунга қадар 48 та сув қудуқлари буруғлаш хисобига 760 гектар майдонга боғзор барпо этилди. Шундан 150 гектар боғзорга томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди.

Узумчилик йўналишида 2709 га, шундан 2020-йилда 550 гектар, 2021 йилда 800 гектар майдонда ишлар олиб борилиб, 2022 йилда 1359 гектар узумзор барпо этиш режалаштирилган. Хозирги кунга қадар 57 та сув қудуқлари буруғлаш хисобига 1350 гектар майдонга токзор барпо этилди. Шундан 350 гектар токзорга томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди.

Боғзор-токзор ташкил этиш бўйича талабгорлар аниқ ва белгиланган муддатларда боғ-токзорлари экиш ишлари тўлиқ бажарилади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги  “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил хосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорига асосан ҳозирги  кунга қадар  белгиланган сувли ва лалми ер  майдонларининг  асосий ва боғ-ток орасидаги сабзавот, полиз, картошка, дуккакли, мойли экинлар тўлиқ экилиб бўлинди. “Бахт вахаси” фермер хўжалиги томонидан 20 гектар, “Янгиобод бахт агрокластир”МЧЖ томонидан 100 гектар сабзавот томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонли қарори асосан туманда 2021 йил 1 январ холатига 888 гектар (шундан 260 гектар токзор, 78 гектар боғзор,) томчилатиб сугориш, 550 гектар ёмғирлатиб суғориш технологияси ўрнатилган майдонлар мавжуд.

Шундан  2021 йилда 7 та ташабускор томонидан  жами 1450 гектар (шундан 1350 гектар томчилатиб, 100 гектар ёмғирлатиб) суғориш технологиясини жорий этишни белгилаб олдик.

Ҳозирги кунда 750 гектар узумзорга талаб этиладиган томчилатиб сугориш технологияси жихозлари олиб келинган. Бугунги кунда 30 гектар узумзорга ўрнатилиб қолган майдонларда ишлар давом этмоқда.

“Зикриёев Хусниддин ота” ф/х, “Совот сержило” фермер хўжалиги томнидан 100 гектар бошоқли дон экинларини ёмғирлатиб суғориш технология жорий этилди.

Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Бошокли дон етиштиришда кластер тизимини боскичма-боскич жорий этиш орқали юқори хосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №-806-сонли қарори асосан туманда Ғаллачилик кластери ташкил этиш бўйича Баландчакирсой СИУ худудидан “Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖ га 1000 гектар ер майдони ажратилиб берилди. Хозирги кунда  “Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖ томонидан 8 та сув қудуқлари буруғланди, 4 та сув ховузлари ковланди 500 гектар ер майдонига ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилиди. Лалми ер майдонини ўзлаштириб, ёмғирлатиб суғориш йўли орқали 50 центрендан хосил олиш режалаштирилган.

“Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖ томонидан донни қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиб 150 та янги иш ўринлари яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳага қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  №-4549-сонли қарорига асосан  туманда Узумчилик кластери ташкил этиш бўйича Хўжамушкентсой СИУ худудидан “ГРАППА” МЧЖ га 500 гектар ер майдони ажратилиб берилди. Хозирги кунда  “ГРАППА” МЧЖ томонидан 16 та сув қудуқлари буруғланди, 4 та сув ховузлари ковланди 365 гектар ер майдонига узумзор ташкил этилиб, 210 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси, 110 гектар майдонга шпалер ўрнатилди.

 “ГРАППА” МЧЖ томонидан 100 тонналик музлатгич ва 50 тонналик етиштирилган узумни қўритиш мосламаси ўрнатилди. 180 та янги иш ўринлари яратилди. Келажакда 500 тонналик музлатгич қурилади. Узумзор тўлиқ хосилга киргандан сўнг 4500 та янги иш ўринлари яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги  “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4567-сонли қарорига асосан “Зомин асл ипак толаси” МЧЖ томонидан 2021-2022 йилларда 1500 гектар тутзор барпо этиш белгиланган бўлиб,  Бугунги кунда 40 донна сув қудуқлари буруғланиб ишга тушурилган, 200 гектар ер майдонига тут кўчатлари экилди. Натижада доимий 270 та, мавсумий 7,5 мингта  янги иш ўринлари яратилиб, туманда келгусида хом пилла етиштириш ҳажмини  405  тоннага  етказиш,  уни қайта ишлаш орқали 145 тонна пилла олиш ва 7,2 млн долларлик  маҳсулотлар экспортини амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”  14 март  2019 йилдаги  ПҚ-4239-сонли Қарорига асосан туманда 10 та ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилиб, 215 гектар ер майдони ажратиб берилиб, 338 та ишсиз ёшлар бириктирилган.

Ҳозирги кунда ажратилган ер майдонларининг 45 гектар узумзор, 125 гектар богзор, 45 гектар сабзавот, полиз, картошка экинлари экилмоқда.

Худди шундай Ўзбекистон Республикаси Президентининг“ Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 26 апрел 2018 йилдаги 3680-сонли қарорлари асосида  аҳоли томорқаларда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида янги “Истиқлол баҳори томорқа хизмат” маъсулияти чекланган жамиятини ташкил этдик.

“Истиқлол бохори  томорқа хизмати” МЧЖ 2020 йил 9 апрелда ташкил этилган бўлиб, 85 гектар ер майдони ажратиб берилди. Вилоят Фермерлар кенгаши хузуридаги “Жамғарма” хисобидан жами 4 150 млн маблағ аждратилган. Жами 12 та лойихани амалга оширади. Хозирги кунда 250 миллион сўм имтиёзли кредит евазига 0.50 га замонавий иссиқхона қуриш ишлари амалга оширилди, шунингдек 500 миллион сўм имтиёзли кредит евазига  200 тонна хажимли совутгичли омборхона ишга тушурилди.

Матбуот анжумани давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар