Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Шодлик МФЙда артезиан қудуғини ишга тушириш ишлари якунига етказилмаётгани тўғрисидаги видеомурожаат юзасидан расмий муносабат

Шодлик МФЙда артезиан қудуғини ишга тушириш ишлари якунига етказилмаётгани тўғрисидаги видеомурожаат юзасидан расмий муносабат

11 май 2021 йил
528
0


Куни кеча "youtube" ижтимоий тармоғида Янгиобод  тумани, Шодлик МФЙга қарашли Пучуғой қишлоғида истиқомад қилувчи фуқаро Умурқул Каримовнинг давлат томонидан 70 фоиз субсидия ажратилиши орқали ишга тушурилиши лозим бўлган артизиан қудуғи бўйича ишлар якунига етказилмаётганлиги тўғрисида видеомурожаат эълон қилинди.

Мазкур видеомурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  30 июлдаги  459-сонли қарорига мувофиқ Республика Фермерлар кенгашининг Янгиобод туманида 2020 йилда қазиладиган артезиан қудуқлари рўйхати тасдиқланган. Фуқаро Каримов Умурқул номига 1 дона сув қудуғи буруғланиши ва 30 та хонадон томорқалари сув билан таъминланиши кўзда тутилган артезиан қудуғини бурғулаш ишлари 2020 йил режа дастурига киритилмаган. 

Республика Фермерлар кенгашининг 2021 йил тасдиқлаган дастурига асосан фуқаро Каримов Умурқул номига қазилиши кўзда тутилган мазкур сув қудуғининг бурғулаш ишлари жорий йилда тўлиқ якунланиб, ишга туширилиши ҳамда субсидиялар 2021 йилнинг 2-чорагида  ажратилиши белгиланган.  

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

       

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар