Туман ҳокими ташаббуси билан спортнинг "Кураш" тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди (Видео)
Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоевнинг ташаббуси билан Совет иттифоқи қаҳрамони Жўрахон Усмонов хотирасига бағишлаб у туғилиб ўсган замин - Совот қишлоғида спортнинг "Кураш" тури бўйича вилоят очиқ чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва уларнинг спорт соҳасидаги салоҳиятларини намойиш этишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва бошқа бир нечта ҳудудлардан 200 нафардан зиёд спортчилар ўзаро баҳсларга киришдилар. Улар орасида бир неча карра Осиё ва Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлган спортчилар ҳам ушбу мусобақаларда иштирок эитшди.
Қизғин ва муросасиз кечган ўйинлар якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.