Буюджет ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳисобчилари диққатига!
Янгиобод тумани статистика бўлими, Сиздан ходимларнинг лавозимлари ва касблари бўйича иш ҳақи тўғрисида 2021 йил апрель ойи ҳисоботи тўғрисидаги 1-ih shakli Давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 29 майдан кечиктирмасдан интернет тизими орқали электрон тарзда estat 4.0 онлайн дастури орқали тақдим этишингизни сўрайди.
Ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этиш бўйича тушунчалар олиш учун Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz сайти ёки Янгиобод тумани статистика бўлимининг 72-221-53-86 телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.
Агарда белгиланган муддатларда Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этмаслик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Янгиобод тумани статистика бўлими