Туман ҳокими И.Қаршибоев тиббиёт бирлашмасидаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати билан танишди
Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Қаршибоев туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ташриф чоғида шифокорлар ва беморлар билан суҳбатлашган туман раҳбари бу соҳада олиб бораётган ислоҳотларимиздан кўзланган асосий мақсад - одамларни рози қилиш, уларнинг саломатлигини яна мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.
Шунингдек, тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, муаммо ва камчиликларни кўздан кечириб, муассасага керакли тиббиёт асбоб-ускуналар олиб келиш ва тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Муҳокамага қўшилинг