Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фоторепортаж: Янгиободда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

Фоторепортаж: Янгиободда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

28 май 2021 йил
749
0

Бугун Янгиобод тумани марказида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида она ватанга садоқат ва юрт тинчлигига даҳлдорлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари иштирокида "Ҳарбий ватанпарварлик фестивали" ташкил этилди. 

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов очиб берар экан, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ва ёшларга етказиш ҳамда ёшларда мамлакатимиз келажаги учун фуқаролик маъсулиятини оширишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини ва йўлда ёшлар тасаввурини кенгайтириш борасида бундай тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Фестивал доирасида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳа кўргазмалари ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

Бундан ташқари ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича тайёрланган намойишлари ҳамда кинология хизмати ходимлари ва хизмат итларининг турли хил чиқишлари йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.

Тадбир давомида ҳарбий оркестр ҳамда туман маданият маркази хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар қалбларда фахр-ифтихор ва жўшқин қайфият улашди.

 

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар