Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда имконияти чекланган ва уйда таълим оладиган ўқувчи ёшларга байрам совғалари улашилди

Янгиободда имконияти чекланган ва уйда таълим оладиган ўқувчи ёшларга байрам совғалари улашилди

01 июнь 2021 йил
512
0

Келажагимиз ворислари бўлган болажонларни асраб-авайлаш, баркамол шахс бўлиб вояга етишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни она юртимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш ҳар биримизнинг бош мақсадларимиздан ҳисобланади. Чунки улар эртанги кунимизнинг ҳақиқий эгаларидир.

Бугун Янгиобод тумани ҳокими бошчилигида 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан тумандаги имконияти чекланган ва уйда таълим оладиган ўқувчи ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари тарқатилди.

"Махалла" хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ҳайрли тадбир натижасида болажонлар кўнгиллари қувончга тўлди. Фарзандларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан уларнинг ота-оналари ҳам миннатдор бўлиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб қулларини дуога очдилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар