"Хўжамушкент ота" зиёратгоҳининг туризм имкониятлари ўрганилди
Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғидаги “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида бир гуруҳ фаоллар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида медиа тур ташкил этилди.
Тадбирда зиёратгоҳнинг сўлим ва бетакрор табиати, табиий гўзаллиги ва ушбу масканнинг тарихи билан яқиндан танишилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллий аҳоли вакиллари ва зиёратгоҳ масъуллари билан суҳбатлар олиб борилиб, зиёратгоҳда зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, хусусан, олис ҳудудлардан ташриф буюрувчи меҳмонлар учун меҳмон уйлари ташкил қилиш ҳамда саёҳат маршрутларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан фикр ва таклифлар алмашинди.
Муҳокамага қўшилинг