Янгиободлик ёш ижодкор Мадина Икромова Жиззахда бўлиб ўтган миллий алла феставалида ғолиб бўлди
Ўзбекистон "миллий тикланиш" демократик партияси ташаббуси билан "Эсга тушса онам алласи" республика миллий алла фестивалининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбек миллатининг бебаҳо мулки саналган, халқ амалий педагогикасининг муҳим воситаси бўлган аллани кенг оммалаштириш ва ўзбек мусиқаси оҳангини "Алла" орқали бола руҳиятига сингдириш, миллий қадриятларни сақлаб қолиш ва ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда оналарнинг ролини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалда вилоятнинг барча туманларидан келган иштирокчилар ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
Фестивал “Энг яхши алла матни”, “Энг яхши алла ижроси” ва “Энг яхши алла ҳақида ҳикоя” шартлари асосида ўтказилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якунда иштирокчилар орасидан ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларига эга бўлдилар.
Қувонарлиси, мазкур фестивалда Янгиободлик истеъдодли ёш ижодкор Мадина Икромова ҳам ғолиблар қаторидан жой эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.