Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоматериал юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоматериал юзасидан расмий муносабат

16 июнь 2021 йил
555
0

Яқинда “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали Янгиобод тумани, Янгиобод ШФЙ, Тараққиёт кўчаси 57-уйда яшовчи фуқаро Одил Азизовнинг бўхтон ва тухматларга асосланган мурожаати асосида тайёрланган видеоматериал тарқалди.

Унда туман ҳокимининг қарори асосида солиқ идораси раҳбарига ноқонуний кадастр ҳужжати тайёрланганлиги ва ўзига тегишли ер майдонининг бир қисми туман Давлат солиқ инспекцияси ҳисобига ўтказиб юборилганлиги хусусида бир томонлама ёндашиб, бир қатор ёлғон важлар келтириб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Янгиобод тумани  ҳокимининг 1999 йил 22 октябрдаги 139-сонли қарори асосида туман марказий касалхонаси ва туман давлат солиқ инспекцияси ўртасида 1999 йил 26 ноябрда олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра 1999 йил 9 декабрда ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатнома асосида туман марказий касалхонасига қарашли қурилиш ости майдони 825 кв.метр, умумий майдони 1,69 га ер майдони билан туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобига қабул қилиб олинган.

Янгиобод тумани ҳокимининг 2000 йил 29 апрелдаги 97-сонли қарори билан фуқаро Т.Азизов (О.Азизовнинг отаси)га якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда ободонлаштириш мақсадида Янгиобод тумани, Ховос ширкатлар уюшмаси ҳудудидан 0,25 га ер майдони ажратилган.

Янгиобод туман ҳокимининг 2016 йил 23 июндаги “Янгиобод тумани ҳудудида жойлашган уй-жойларга нисбатан эгалик ҳуқуқи, эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини бериш ҳақида”ги 405-сонли умумий қарори билан О.Азизовнинг отаси Азизов Тўрақул яшаб келаётган умумий ер майдони 5885,5 кв.м ер майдонида жойлашган уй-жойнинг 0,06 га қисмига умрбод эгалик ҳуқуқи берилиб, қолган 5285,5 кв.м ер майдонидан томорқа ер участкаси сифатида деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратиб берилган. Мазкур қарорга асосан 2016 йил 13 сентябрь куни кадастр ҳужжати расмийлаштирилиб, 721-сон билан давлат кадастр рўйхатидан ўтказилган.

Шундан сўнг, Янгиобод тумани давлат солиқ инспекциясининг 2019 йил 21 июн куни туман ҳокими номига Янгиобод тумани, Янгиобод шаҳарчаси, Тараққиёт кўчаси, 57-уйда яшовчи фуқаро Т.Азизов томонидан туман давлат солиқ инспекцияси ер майдонидан фойдаланиб келаётганлиги тўғрисидаги хати асосида туман ҳокимининг 2019 йил 27 июндаги 152ф-сонли фармойиши имзоланган ва ҳолатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил 27 июнь куни тузилган ўрганиш далолатномасига кўра, фуқаро Т.Азизовнинг ўрганиш кунига қадар эгаллаб турган ер майдони жами 0,63 га.ни ташкил этиши, фуқаро Т.Азизов томонидан туман ҳокимининг 2000 йил 29 апрелдаги 97-сонли Т.Азизов (О.Азизовнинг отаси)га якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда ободонлаштириш мақсадида Янгиобод тумани, Ховос ширкатлар уюшмаси ҳудудидан 0,25 га ер майдони  ажратиш тўғрисидаги қарори бўла туриб, ушбу қарорни яширган ҳолда туман ҳокимининг 2016 йил 23 июндаги 405-сонли қарори билан давлат солиқ инспекциясига тегишли ер майдонига туман кадастр бўлими томонидан кадастр ҳужжати тайёрланган.

Янгиобод тумани ҳокимининг фуқаро Т.Азизов (О.Азизовнинг отаси)га якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда ободонлаштириш мақсадида Янгиобод тумани, Ховос ширкатлар уюшмаси ҳудудидан 0,25 га ер майдони ажратиш тўғрисидаги 2000 йил 29 апрелдаги 97-сонли қарор ва қарор ости ҳужжатлари туман ҳокими томонидан 2019 йил 13 июн куни Жиззах вилояти Шароф Рашидоф тумани давлат архивига юборилган сўров хати асосида 2019 йил 14 июн куни Янгиобод туман ҳокимлигига тақдим этилган.

Видеоматериалда кўринадики, фуқаро О.Азизовга мазкур қарор ва қарор ости ҳужжатлари кўрсатилганда О.Азизов тушунишни истамай, буларнинг бари “Солиқнинг бошлиғи, ҳоким ва тўртта сектор раҳбарининг уюштирган иши бу” дея раҳбарларга нисбатан тухмат ва ишчанлик обрўсига салбий таъсир этувчи ёлғон сўзлар ишлатган.

Тўпланган ҳужжатлар инобатга олиниб, Янгиобод туман ҳокимининг 2019 йил 26 июлдаги “Янгиобод туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносининг ер майдонига аниқлик киритиш тўғрисида”ги 1020-сонли қарори билан Янгиобод туман Давлат солиқ инспекциясининг жами ер майдони 1,69 гектар этиб белгиланиб, ушбу қарорга асосан, 2019 йил 27 сентябрь куни кадастр ҳужжати расмийлаштирилган ва 1708237/R-A 449750-сон билан давлат кадастр рўйхатидан ўтказилган.

Ушбу қарор ҳамда кадастр ҳужжатидаги чизмаларга кўра, ариза муаллифининг мурожаатида кўрсатилган 0,12 га ер майдони ҳам мазкур ер майдони ичида жойлашган.

Шунингдек, ушбу қарорнинг 5-банди билан туман давлат солиқ инспекциясининг мавжуд 1,69 га ер майдонидан 0,89 га ер майдони туман ҳокимлиги заҳира ер фондига қайтарилиб, 0,80 га ер майдони туман давлат солиқ инспекцияси эгалигида қолган.

Фуқаро ва давлат солиқ инспекцияси ўртасидаги тушунмовчиликка сабаб бўлган ер майдонига кадастр ҳужжати расмийлаштирилгандан сўнг, 2016 йил 13 сентябрь куни расмийлаштирилган 721-сонли кадастр ҳужжати бекор қилинган. Лекин фуқаро О.Азизов ушбу ҳужжатни туман кадастр бўлимига қайтармаган.

Фуқаро О.Азизовга мазкур кадастр ҳужжати бекор қилингани маълум бўлсада, “Битта ерга иккита кадаст ҳужжати бор” дея ўз норозилигини билдирган. Шу билан бирга, мазкур масала юзасидан судга мурожаат қилмаслигини, сабаби “Ҳокимият ва суднинг тили бир” эканини гапириб, асоссиз равишда туман ҳокими ва давлат ташкилотларига нисбатан ҳақоратли ва тухмат гаплар гапирган.

Шу ўринда фуқароларимиздан аҳоли орасида ва ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар хил ёлғон ва тухмат гаплар ҳамда ҳокимлик ва давлат ташкилотлари раҳбарларини обрўсизлантиришга қаратилган асоссиз маълумотларга ишонмасликларини сўраймиз.

   Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар