Янгиободда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди
Янгиободда "Ёшлар ойлиги" доирасида "Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.
Тумандаги 37 та давлат корхоналари томонидан 114 та таклиф этилган бўш иш ўринларига 12 нафар (8 нафари ёшлар, 4 нафари хотин-қизлар) фуқорага ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди ҳамда иш берувчилар билан шартномалар тузилди.
Тумандаги аксарият бўш иш ўринларига олий маълумотга эга кадрларнинг эҳтиёжи борлиги учун, битирувчиларга бу йилги ОТМларига киришлари учун ҳам тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, тумандаги ишсиз фуқоралар турли соҳа мутаҳассислари томонидан тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш, ишга жойлашиш вақтида норматив ҳужжатларни расмийлаштириш, битирувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иш ҳақи, меҳнат таътиллари бўйича тўлиқ маълумотлар олди.