Сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ёшлар қўллаб-қувватланмоқда
Янгиобод туманида аҳолини, хусусан, уларнинг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш борасидаги ишлар маҳаллабай тарзда ташкил этилиб, самарали натижаларга эришилмоқда.
Бу борада жойларда сектор раҳбарлари томонидан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да бўлган фуқароларнинг эҳтиёжлари, қизиқиш ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларни тадбиркорликнинг турли соҳаларига йўналтирилмоқда.
Хусусан, яқинда Янгиобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор рахбари Ў.Хусанов томонидан ҳудуддаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз, ижтимоий химояга мухтож ёшларни ўз-ўзини банд қилиш ва уларнинг ўз шахсий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш мақсадида 25 нафар ёшларга электр пайвандлаш ускунаси, мотопила каби асбоб ва жиҳозлар ҳамда моддий ёрдам пуллари таркатилди.