Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муxтож оилалар фарзандлари қўллаб-қувватланади

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муxтож оилалар фарзандлари қўллаб-қувватланади

06 август 2021 йил
589
0

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 30-июлда “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муxтож оилалар фарзандларини қуллаб-қувватлашнинг қушимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-5204 сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга асосан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ—6260-сон Фармонида "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Бундан ташқари 2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Жумладан:

-боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;

- ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлаш харажатлари - республика бюджети маблағларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа органлардан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, шунингдеқ ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлаш харажатлари - бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағларидан қопланиши белгиланган.

Моддий ёрдам пулларининг жорий йил 25 августга қадар манзилли етказилиши белгилаб қўйилди.

Ушбу қарорга асосан тумандаги боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;

-ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам бериш белгиланди.

Бунда ташқари "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун бир марталик моддий ёрдам бериш учун рўйхатлар шакллантирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар