Тадбиркорлик ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш - замон талаби
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини юритишлари учун қатор қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар кабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сон Қонуни тасдиқланганидан сўнг Янгиобод тумани статистика бўлими томонидан туманда тадбиркорликни фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўплаб амалий ишлар бажариб келинмоқда.
Ушбу қонуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан, 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи қисм билан тўлдирилган.
Шунингдек, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, «агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно» деб белгиланди ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этади.
Қайд этиш жоизки, Янгиобод тумани бўйича 2021 йилнинг 1 август ҳолатига рўхатга олинган ҳамда фаолият кўсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони жами 478 тани ташкил этиб, шундан 442 таси фаолият кўсатаётган корхона ва ташкилотлардир.
Шу жумладан рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича:
Қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 169 та якунига нисбатан 35,4 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 150 та якунига нисбатан 33,9 фоизни,
Саноат соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 75 та якунига нисбатан 15,7 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 72 та якунига нисбатан 16,3 фоизни,
Қурилиш соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 43 та якунига нисбатан 9,0 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 43 та якунига нисбатан 9,7 фоизни,
Савдо соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 120 та якунига нисбатан 25,1 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 112 та якунига нисбатан 25,3 фоизни,
Ташиш ва сақлаш соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 10 та якунига нисбатан 2,1 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 8 та якунига нисбатан 1,8 фоизни,
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 21 та якунига нисбатан 4,4 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 19 та якунига нисбатан 4,3 фоизни,
Ахбарот ва алоқа соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 6 та якунига нисбатан 1,3 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 6 та якунига нисбатан 1,4 фоизни,
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўсатиш соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 5 та якунига нисбатан 1,0 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 5 та якунига нисбатан 1,1 фоизни,
Lotin - Кирил, [25.08.21 16:14]
Бошқа турдаги хизматлар кўсатиш соҳасида рўйхатга олинган корхоналар сони жами 29 та якунига нисбатан 6,0 фоиз фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 27 та якунига нисбатан 6,2 фоизни ташкил этган.
Ўтган ҳисобот даври давомида туманда кичик бизнес субъектларининг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш билан боғлиқ бирорта ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилмади.
Ушбу қонун талабларининг тўлақонли бажарилиши барча тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар яратади деб ҳисолаймиз.
Ё.Шарофбоев,
Янгиобод тумани статистика бўлими бошлиғи