Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

Янгиобод тумани ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

20 сентябрь 2021 йил
405
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоевнинг фуқаролар билан сайёр қабули ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, секторлар, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Дастлаб, туман ҳокими И.Қаршибоев бугунги кунда туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг аҳолининг бандлик, ижтимоий ёрдам, ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди.

Билдирилган 15 та мурожаатнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар