Янгиобод тумани халқ таълими тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
—Янгиобод тумани халқ таълими бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бош ичтисодчиси;
— Янгиобод туманидаги 6 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 28 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма