Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Саноатни ривожлантириш ва замонавий энергия манбаларини жорий этиш борасидаги муҳим келишувга эришилди

Саноатни ривожлантириш ва замонавий энергия манбаларини жорий этиш борасидаги муҳим келишувга эришилди

29 сентябрь 2021 йил
370
0

Янгиобод туманида аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш, ҳудудга янги ва замонавий инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ва туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада туман ҳокими бошчилигида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча туман раҳбари И.Қаршибоев Korea Uzbekistan Development Association раҳбари Hyunki Park билан учрашиб, туман ҳудудида энергия ишлаб чиқарувчи янги қувватлар барпо этиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, Ҳавотоғ ҚФЙ ҳудудида умумий лойиҳа қиймати 150 млн доллар, қуввати 100 МВт бўлган қуёш электростанцияси барпо этиш, шунингдек, Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудидан лойиҳа қиймати 50 млн доллар бўлган цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида дастлабки музокараларга эришилди.  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар