Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан йўллаган байрам табриги

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан йўллаган байрам табриги

30 сентябрь 2021 йил
360
0

Ассалому алайкум қадрли устозлар!

Сизларни касб байрамингиз 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизларга энг эзгу ниятлар билан, фақат яхшилик ва меҳрга йўғрилган фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Қадрли устозлар! Шундай қутлуғ кунда албатта ҳар бир инсон ўз болалиги, ўқувчилик йиллари ва талабалик даврини ширин хотирлаб, онг ва шуурининг шу даражага етиши Сиз азиз устозларнинг фидойи ва заҳматли меҳнатингиз туфайли эканлигини юракдан ҳис этади. Зеро, Сизнинг фарзандларимизга бўлган меҳрингиз, муносабатингиз мурғак қалбларда она-Ватанга муҳаббат, қадриятларга ҳурмат, элу юртга садоқат каби муқаддас ва олий туйғуларни камол топтиради. Шу боис ҳам Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнати юксак қадрланиб, фарзандларимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун алоҳида ғамхўрлик  кўрсатиб келинмоқда. Зотан Сиз Ватанимиз истиқболининг асл бунёдкорисиз.

Сизларни ўз касбингизга сидқидилдан ёндашиб, ёшларимизга бераётган билим ва таълим-тарбиянгиз натижаси ўлароқ, бу йил таълим соҳасида кўпгина юқори натижаларга эришдик. Хусусан, мактабларимизда таҳсил олаётган 5 нафар ўқувчилар, жумладан, 3-13 ва 16 мактаблардан 1 нафардан ҳамда 18 мактабдан 2 нафар ўқувчиларимиз Президент мактабларига қабул қилиндилар.

Шунингдек, жорий ўқув йилида 18 та умумтаълим мактабини жами 365 нафар 11 синф ўқувчилари битириб, уларнинг  147 нафар (40,3 %)  олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

Жумладан, 96 нафари (26,3 %и) Давлат олий таълим муассасалари, 34 нафари (9,3 %и) Ўзбекситондаги хорижий давлат олий таълим муассасаларининг филиаллари, 17 нафари эса (4,7%) хорижий олий таълим муассасаларининг талабаларига айландилар.

Ўтган йилги кўрсаткич 372 нафар битирувчидан 74 нафари (19,9 %и) олий таълимга жалб қилинганини ҳисобга олинганда, бу йил 15,7 % га ўсишга эришилди. Бу натижалар билан Янгиобод тумани ҳозирда вилоятдаги бошқа туманларга нисбатан энг юқори кўрсаткични эгаллаб турибди. Фурсатдан фойдаланиб, бундай натижаларга муносиб ҳисса қўшган мактабнинг раҳбарлари ва ўқитувчиларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Албатта, қўлга киритилган бу каби ютуқларимиз Сизларнинг ҳалол ва фидокорона меҳнатларингиз самарасидир.

Азиз устозлар!

Жорий йилда умутаълим мактабларида ўқитувчи ва мурабийлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг тахсил олиши учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида мактаб бинолари  таъмирланиб, уларнинг моддий-техник базаси холати яхшиланди.

Жумладан, тумандаги 15-сонли мактаб “Обод қишлоқ” дастури асосида 818,7 млн. сўм маблағ ҳисобига капитал таъмирланди, тумандаги 6-сонли мактаб инвестиция дастури асосида 3,278 млрд. сўм маблағ ҳисобига қайта реконструкция қилиниб, бутунлай янги ва замонавий қиёфага эга бўлди.

Шунингдек, 17-сонли мактабда 298,0 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланди, 7-сонли мактаб биноси бюджет маблағлари ҳисобидан 350,0 млн.сўм эвазига газлаштиришга эришилди, 13-сонли мактаб биносида эса ҳозирда капитал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги 14-сонли мактаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланиб, мактабга 40 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилмоқда.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар! Давримиз, замонимиз Сиздек инсонлар зиммасига дунёдаги илм- фандан яхши хабардор, Ўзбекистон шаънини улуғлашга қодир фарзандларни камол топтиришдек масъулиятли вазифа юклаган. Шу боисдан Сизнинг касб байрамингиз умумхалқ байрами сифатида нишонланмоқда. Шунинг ўзи ёш қалбларга эзгулик уруғини сочаётган, улар юрагида илм-маърифат машъалини ёқаётган Сиз каби заҳмат касб соҳибларига давлатимиз ва халқимиз ҳурмат–эҳтиромининг ёрқин намунасидир.

Азиз устозлар! Сизларнинг фидойи меҳнатингиз эъзози сифатида нишонланаётган бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлик, сабр-матонат, оилангизга тинчлик ва фаравонлик, фарзандларимизни билимли, зукко, комил инсонлар қилиб тарбиялашдек шарафли меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар