Янгиободлик 5 нафар ўқувчилар Президент мактабига қабул қилинган
Жорий йилда Янгиобод туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 5 нафар ўқувчилар Президент мактабига қабул қилинган.
Жумладан, Сармич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли 3 ва 13 умумтаълим мактабларидан 1 нафардан, 18-ИДУМдан 2 нафар ҳамда Совот қишлоқ фуқаролар йиғини Соҳибкор қишлоғидаги 16 умумтаълим мактабидан 1 нафар ўқувчилар ўз билим ва салоҳиятлари билан Президент мактабида ўқишни давом эттирмоқдалар.
Муҳокамага қўшилинг