МИБ аралашуви билан бир оила парчаланиб кетишининг олди олинди
Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими ходимлари ўз хизмат вазифаси жараёнида нафақат қарз ундириш, балки, оилаларни мустаҳкамлаш, уларни парчаланиб кетишининг олдини олиш ва низоли оилаларни муросага келтириш каби ҳолатларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 06 июлдаги 2-1303-2101/1976-сонли суд буйругига асосан қарздор Х.М дан удирувчи Ш.Д фойдасига бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 04 август куни Мажбурий ижро бюроси Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан шу йилнинг 4 август куни йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими томонидан 2021 йил 16 сентябрь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида Х.М ва Ш.Д оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.
А.Т.Тўйчиев,
МИБ Янгиобод туман булими бошлиғи,
адлия маслахатчиси