Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

25 февраль 2022 йил
381
0

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари «ижтимоий ҳимоя», «инвестиция», «уй-жой», «соғлиқни сақлаш», «маданият», «туризм», «таълим», «йўл қурилиши ва инфратузилма» каби манзилли дастурларнинг тайёрланиши ва амалга оширилишида хизмат қилади. Келгусида аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосланиб, ушбу дастурларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, иқтисодий прогнозлаш ва демографик сиёсатни шакллантириш мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияси ҳисобланади. Ҳозирги кунгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилди. Мазкур тадбир бутун дунё аҳолисининг умумий, кенг кўламли қиёфаси яратилишига хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш истаги замонавий иқтисодиётнинг асосий манбаи – мамлакатнинг инсоний салоҳияти ҳақида билмасдин амалга оширилмайди албатта. Бизнинг вазифамиз мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали кучлироқ бўлишдир. Бунинг учун аҳолининг таркиби, унинг иқтисодий фаоллиги, таълим даражаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак. Мисол учун, мамлакатда қанча одам борлиги ҳақида эмас, балки мигрантлар қаердан ва қаерга кетаётганлигини, ёш ва жинс таркиби каби кўплаб маълумотларни билишимиз керак.

Б.Муқумов,

Янгиобод тумани статистика
бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар