Сенатор Нусратилло Пардаев Янгиободнинг олис қишлоғи аҳолиси мурожаатларини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратилло Пардаев ҳамда Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев тумандаги Сармич МФЙ, Искандар қишлоғи аҳолиси билан учрашди.
Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш, қишлоқдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, шу жумладан, хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни тезроқ охирига етказиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман раҳбари сўнги йилларда мамлакатимизда, хусусан туманимизнинг манашундай олис ҳудудларида аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
Қишлоқ аҳли ҳам сўнги вақтлардаги ўзгариш ва янгиланишларни, хусусан, "Обод қишлоқ" дастури асосида олиб борилган кенг кўламли ишларни эътироф этишди ҳамда юримизга тинчлик, юртбошимизга омонлик тилаб, қўлларини дуога очдилар.