Давлат тили мақомини белгилашга доир ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида биласизми?
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Шунингдек, давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлабгина қолмай, Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи ва мамлакатимизга хориждан кириб келаётган барча миллат ва элатларнинг тилларининг ҳурмат қилинишини таъминлади, яъни чегара божхона постлари орқали юртимизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ўзбек тилида ёки бошқа жаҳон тилларида йўловчи божхона декларацияларини тўлдиришлари ва мулоқотда бўлишлари мумкин бўлди. Бугун Чегара божхона постларида фуқароларга кўрсатмалар, маълумотлар, хабарлар ва йўловчи божхона декларациялари ўзбек, рус ва инглиз тилларида етказилиши йўлга қўйилган. Бу ҳам бошқа давлатлардан ташриф буюрувчиларга қулайлик ва уларнинг тилларига нисбатан ҳурматни билдиради.
1995 йил 21 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги босқичларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 20 октябрда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинди.
“Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга асосан
2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди ва унда қуйидагилар:
- мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш;
- таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш;
- давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш;
-давлаттилинингзамонавийахбороттехнологияларивакоммуникацияларигафаолинтеграциялашувинитаъминлаш;
- давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
- мамлакатимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элатлар тилларини ривожлантириш мақсадида кенг ва тенг имкониятлар ҳамда уларга давлат тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалалар назарда тутилди.
2020 йил 10 апрелда эса, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши қувонарли ҳол бўлди. Ушбу қонун билан ҳар йили 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” этиб нишонлаш белгиланди. Буэса она тилимизниқайдаражадаардоқлашимизниваҳурматқилишимизнибилдиради.
“Қонундаамалдагисидамавжудбўлмаганкўпгинамеъёрларбелгиланди. Хусусан, амалдаги “Давлат тили ҳақида”гиқонундамазкурқонуннингамалгаоширилишинитаъминлайдиган, бусоҳадаягонадавлатсиёсатиниолибборувчимахсусдавлаторганиваунингҳуқуқиймақомибиланбоғлиқмасалаларумуманочибберилмаганэди.
Бундан ташқари, 1995 йил 21 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 24-моддаси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунига асосан, янги таҳрирда берилиб, унда Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлишлари назарда тутилган.
Фуқароларнинг муомала, тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлаш ҳукуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига биноан жавобгарликка тортилади.
Кодекснинг мазкур нормаси фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасликнинг олдини олишга қаратилган.
Мазкур модда бўйича жавобгарлик субъектлари мансабдор шахслар, шунингдек, 16 ёшга етган фуқаролар бўлиши мумкин.
Хулоса қиладиган бўлсак, давлат тили мақомини белгилашга доир ҳуқуқий ислоҳотлар бизни ўзлигимизни англашга, тилга ҳурмат руҳида қарашга даъват этади.
Ж.Абдухолиқов,
Янгиобод туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси