Янгиободда уч авлод учрашуви ташкил этилди
Бугун Янгиобод туманидаги Нуронийлар масканида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Тадбирда ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётган ўзбек ва тожик миллати вакиллари, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида турли соҳаларда самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари, ижодкорлар, катта ва ўрта авлод вакиллари ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган ибратли умр йўллари ҳақида жонли тарзда ҳикоя қилишди.
Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳусусидаги мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир доирасида тумандаги "Камола камалаги" х/к.га саёҳат уюштирилиб, меҳмонлар корхона фаолияти ва ишчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.
Шунингдек, янгидан таъмирланган Чаканд қишлоғидаги 6-мактаб ҳамда туман марказидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюрилиб, бугунги кун ёшлари учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.