Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тайинлов: Янгиобод тумани туризм ва спорт бўлимига янги раҳбар тайинланди

Тайинлов: Янгиобод тумани туризм ва спорт бўлимига янги раҳбар тайинланди

17 ноябрь 2021 йил
383
0

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги Жиззах ивлоят бош бошқармаси буйруғига асосан Янгиобод тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи лавозимига Турдиқулов Аббосбек Алишер ўғли вақтинча вазифа бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов ҳамда ҳокимлик ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ж.Исроиловлар иштирокидаги туризм ва спорт соҳаси ходимлари билан ўтказилган йиғилишда маъдум қилинди. 

Турдиқулов Аббосбек Алишер ўғли 1996 йил Сирдарё вилояти Ховос тумани (Ҳозирги Жиззах вилояти Янгиобод тумани)да туғилган. Маълумоти олий, 2019 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институтини тамомлаган. Шунингдек, 2019 йилдан буён Гулистон Давлат университетининг иқтисодиёт ва менежмент йўналишининг сиртқи бўлимида таҳсил олмоқда.

А.Турдиқулов шу пайтга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мутахассис вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар