Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбир ташкил этилди

Янгиободда “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбир ташкил этилди

10 декабрь 2021 йил
732
0

Янгиобод туманида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 яннвардаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5924-сон, 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йиллада китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сон Қарори асосида маҳаллаларда оммавий спорт тадбирлари ҳамда аҳоли ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот акциялари ташкил этиб келинмоқда.

Янгиобод тумани 3-сектор масъуллари ташаббуси билан Чаканд қишлоғидаги 6-сонли умумтаълим мактабида Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда Дўстлик МФЙ ҳамда Ҳавотоғ ҚФЙда яшовчи оилалар 3 та оила аъзолари "Энг яхши соғлом ва баркамол оила" спорт мусобақаси бўйича "стол тенниси", "Қувноқ стартлар", "Шашка", "Шахмат" ва "Бадминтон" спорт ўйинлари ҳамда 4 та оила аъзолари «Энг яхши маънавий етук оила» китобхонлик беллашувлари бўйича "Энг яхши китобхон оила", "Ёш китобхон", "Мен севган асар қахрамони", "Бахру байт" тез айтиш ва "Темур тузуклари билимдони" шартлари асосида беллашадилар.

Спорт мусобақаларининг якуний натижалари бўйича ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Рўзиқулов Ёдгор Қўзиқуловичнинг оиласи 1-ўринни, Қобилов Шамс Абдулҳамидовичнинг оиласи 2-ўринни, Султонов Элёр Ортиқбоевичнинг оиласи эса 3-ўринни эгаллади.

Китобхонлик беллашувлари бўйича ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Эшонқулов Муҳиддин Пардабоевич оиласи 1-ўринни, Гулмуродов Шариф Исматуллаевич оиласи 2-ўринни, Турсунбоев Тўхтасин Эргашович оиласи эса 3-ўринни қўлга киритдилар. 

Тадбир туман маданият бўлими бўлими хонандаларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда давом этди. 
Тадбир якунида ғолиб жамоаларга туман 3-сектори томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар