Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Расмий баёнот: Янгиобод туманида Covid-19 инфекцияси хавфини олдини олиш бўйича кўрилаётган амалий чоралар тўғрисида маълумот

Расмий баёнот: Янгиобод туманида Covid-19 инфекцияси хавфини олдини олиш бўйича кўрилаётган амалий чоралар тўғрисида маълумот

08 июль 2021 йил
408
0

Янгиобод туманида ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор бўлиб, касалланганлар қайд этилмаган.

Туман бўйича 4652 нафар фуқаро эмлаш режасига киритилиб,шундан  1-босқичда 2513 нафар фуқаро эмланди. Emlash.uz дастурига 1931 нафар фуқаро киритилган(76.8%).

2- босқичда 1341 нафар фуқаро эмланиб, 845 нафари дастурга киритилди(63%).

3-босқичда 206 нафар фуқаро эмланиб, 109 нафари дастурга киритилган(52.9%). Эмлаш ишлари давом этмоқда.

Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида  COVID-19 инфекциясига қарши курашиш учун бир маротабалик тиббий буюмлар 13 турдаги 33.0 миллион сўмлик, дори-дармон заҳираси 115 турдаги 185 .0 миллион сўмлик заҳира яратилди. Бирлашмада 14 та коронавирус касаллигига чалинганлар учун заҳира ўринлари ташкил этилган.Марказий кислород тизими мавжуд. 15 та кислород балони билан таъминланган. 14 та кислород консентратори, 2 та ўпкага сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ) мавжуд ва соз ҳолатда. Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлимида хозирги кунда дезинфекцияловчи воситалар заҳираси 105кг, антисептик воситалар заҳираси 35 л. Туман ҳудудига коронавирус касаллигини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадидатумандаги мавжуд корхона, ташкилот, муассасаларда кунлик дезинфекция ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Бундан ташқари коронавирус касаллигини эрта аниқлаш мақсадида йил бошидан ПЗР усулида текшириш учун жами 9894та тест синамалари олинди ва анализ тахлил учун тегишли тартибда вилоят СЭО ва ЖСБнинг вирусология лабораториясига юборилди. Олиб борилган анализ натижалари орасида мусбат натижалар аниқланмади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар