Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Бобур таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, маданият бўлими ижодкорлари, шоирлар ҳамда туман халқ таълими бўлимига қарашли барча мактаблардан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат Абдураҳмоновалар сўзга чиқиб, буюк шоирнинг ҳаёт ва ижод йўли, миллатимиз учун амалга оширган буюк ишлари ҳамда Бобур ижодининг бугунги ёш авлод маънавий ҳаётидаги улкан аҳамияти хусусида сўз юритдилар.
Тадбир давомида шоирлар ва ўқувчи-ёшлар томонидан Бобур ғазалларидан байтлар, туман маданият бўлими ҳамда мусиқа ва санъат мактаби ижодкорлари томонидан миллий куй-қўшиқлар ҳамда бетакрор саҳна кўринишлари ижро этилди.