Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда Жиззах вилоят Агрохизматлар маркази томонидан ўқув-семинар ўтказилди

Янгиободда Жиззах вилоят Агрохизматлар маркази томонидан ўқув-семинар ўтказилди

16 февраль 2022 йил
366
0

Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-4975-сонли қарори асосида ташкил этилган “Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази” Республика “Миллий маркази” таркибига кирувчи 14 та илмий текшириш институтлар томонидан ишлаб чиқарилган инновацион ишланмаларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарилишига жорий қилиш мақсадида илмий амалий семинарлар ташкил этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарорининг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод туманида ўқув семинарлар ўтказилди.

Унда Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази бўлим бошлиғи А.Умирзоқов ҳамда марказ мутахассислари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, фермерлар ва деҳқон хўжаликлари ер эгалари иштирок этишди.

Семинар давомида Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази бўлим бошлиғи А.Умурзоқов томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда барча йўналишлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари учун техник экинлар, мевачилик, интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли мойли экинлар, картошка ҳамда савзавот етиштириш бўйича керакчи тавсиялар берилиб, тақдимотлар асосида тушунтирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар