Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимининг туман аҳолиси ва кенг жамоатчиликка мурожаати

Янгиобод туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимининг туман аҳолиси ва кенг жамоатчиликка мурожаати

23 февраль 2022 йил
423
0

Қадрли тумандошлар!

Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига жавобан 2021 йилнинг куз фаслида “Зарбдор 40 кунлик”да 330 минг тупдан зиёд мевали, манзарали, бутасимон дарахт кўчатлари туманимиз ҳокимининг фармойишига биноан ҳудудларда туман ташкилотларининг, маҳаллаларнинг, ҳомийларнинг фидоийликлари билан сифатли экилди.

Республикамиз бўйича 200 миллион туп кўчат экиш тадбири бугунги кунда қизғин паллага кирди. Ота-боболаримизнинг “Яхшидан боғ қолади”, “Кўчат ўтказ - боғ ярат!”, “Бир туп дарахтнинг умри бир йигитнинг умрига тенг”, “Боғи борнинг баҳори бор!” дейилган ҳикматли ва пурмаъно нақллари бугун ҳар биримизнинг кунлик шиоримизга айланмоғи зарур.

Жонажон Ўзбекистонимиздаги барча маҳаллаларда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилига туманимиздаги барча аҳоли томорқа ер эгалари, хонадон соҳиблари ҳам қўшилиб, сифатли районлаштирилган дарахт, цитрус мевали, ток кўчатларини, сабзавотларни, полиз экинларини экиб, оилалар дастурхонини ва бозорлар расталарини экологик тоза ширин-шакар мевалар билан тўлдиришга ўз ҳиссаларингизни қўшишларингизга ишонамиз!

Муҳтарам нуронийлар, халқ вакиллари – депутатлар, шижоатли ёшлар, оқил опа – сингиллар!

Янги Ўзбекистоннинг янги, истиқболли, интеллектуал авлодини учинчи “Ренессанс” пойдеворини яратишда иштирокчи ва ташаббускор бўлишда Сизлар карвонбоши бўлиб, “Яшил олам”ни яратишдек ҳайрли ва олийжаноб оламшумул тадбирга бош бўласизлар деб умид қиламиз!

Нафас олиб, яшаб турган мусаффо осмонимизни аҳолимиз саломатлиги учун беғубор ва соф бўлиши манбаи бўлган дарахтзорларни ям-яшил бўлиб,  ривожланиши учун агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарайлик, ғамхўрлик кўрсатайлик!

Ҳазрати Алишер Навоий бобомиз “Деҳқон уруғ сочар, демак у ризқ-рўз сочар!” деганларидек, биз барчамиз ана шундай ризқ-рўз яратувчи бўлайлик!

Ҳурматли ва саҳоватли қишлоқ хўжалиги ходимлари, тажрибали агрономлар, ўрмончилар, карантин ва ўсимликлар ҳимоячилари!

Мавжуд экилаётган барча дарахтларга, кўчатларга агротехник, кимёвий, биологик, механик тадбирларни қўллаб, уларни карантин бегона ўтларига, зараркунандаларига, касалликларига илмий асосда ҳимоя ва қарши кураш тадбирларини кўрайлик!

Бугунги кунда четдан олиб келинаётган уруғликларни, кўчатларни карантин ва сифат сертификатларига асосан экишни ташкил қилайлик! "Ўсимликлар клиникалари"дан, биометодлардан кенг ва самарали фойдаланайлик.

Сув танқислигини ҳисобга олиб, экинларни томчилатиб, ёмғирлатиб суғоришдек илғор усуллардан фойдаланиб, “Яшил олам” умуммиллий лойиҳаси асосида экилган барча дарахтларимизни, боғ-роғларимизни янада яхши ўсиб-ривожланишига эришайлик!

Олимжон Бегматов,

Янгиобод туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар