Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Янгиободда экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

10 март 2022 йил
695
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги фаоллар залида тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари, депутатлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги қурилиш коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари М.Тўраев ҳамда соҳа мутахассислари томонидан мавзу юзасидан йиғилганларга маълумот берилди.

Хусусан, кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Юртимизнинг ҳар қарич ери эса олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, шифобахш сувлари ҳарқандай кишини ўзига мафтун этади.

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида вужудга келган инсон ва табиат ўртасидаги номутаносибликнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бириҳар бир инсоннинг экологик маданиятини юксалтиришдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси маҳаллаларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш сари ташланган муҳим қадам бўлди. Ушбу лойиҳани барчамиз якдиллик билан амалга оширишимиз нафақат атроф-муҳитнинг мусаффолиги, экологик вазиятнинг барқарорлашувини таъминлайди, балки туманимизнинг янада чирой очиб, обод бўлишига сабаб бўлади. 

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича Янгиобод туман бўлими томонидан 2021йил давомида 39 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб хуқуқбузарларга нисбатан маъмурий протоколлар расмийлаштирилган.

Атмосфера хавосини мухофаза қилиш йўналиши бўйича 6 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 3 125 000 сўм жарима қўлланилди,

Биохилмахиллик йўналиши бўйича 9 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб

6 250 000 сўм жарима 1 048 000 сўмлик зарар қўлланилди,

Ер-сув йўналиши бўйича 8 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 13 000 000 сўм жарима қўлланилди,

Чиқинди йўналиши бўйича 16 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 6 753 000 сўм жарима қўлланилди.

2022йил давомида 9 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб бўлиб

Атмосфера хавосини мухофаза қилиш йўналиши бўйича 6 та, ер-сув йўналиши бўйича 1 та, чиқинди йўналиши бўйича 2 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб қонунга мувофиқ тегишли чоралар кўрилган.

Юқоридаги рўй бериши мумкин бўлган холатларни олдини олиш мақсадида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича 2022 йил давомида “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Янгиобод туман филиали томонидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича мавжуд 8 та маҳаллалардаги 0,9 минг нафар аҳоли санитар тозалаш хизматлари билан (100 %) қамраб олинади. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 15 % га етказилади.

Ҳудуддаги юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш чоралари кўрилади.

Халқ таълими (30 та), мактабгача таълим (10 та), соғлиқни сақлаш (12 та) ташкилотлари учун 52 та чиқинди контейнерлари билан таъминланади.

2022 йилда экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар