Корхона ва ташкилотлар статистикаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Кичик тадбиркорлик субъектлари сони
(фермер ва дехқон хўжаликларсиз)
2022 йил 1 март ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 20 039 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич
2021 йил 1 март ҳолатига қараганда 110,8 % га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яъни 5 902 таси (29,5 %) Жиззах шаҳрига, 3092 таси (15,4 %) Ш.Рашидов туманига, 1747 таси (8,7 %) Ғаллаорол ҳамда Зомин 1581 таси (7,9 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 20 039 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 5 801 таси (28,9 %) – савдода, 4 047 таси (20,2 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 3 736 таси (18,6 %) - саноатда, 2 068 таси (10,3 %) - қурилишда, 1 423 таси (7,1 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 605 таси (3,0 %) - ташиш ва сақлашда, 252 таси (1,3 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, 248 таси (1,2 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 1 859 таси (9,3 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.
2022 йил январь - февраль ойлари ҳолатига 948 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 148 тага кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Жиззах шаҳрида (209 та), Ш.Рашидов (118 та), Ғаллаорол (113 та), Зомин (83 та), Фориш (67 та), Бахмал (66 та), Дўстлик (58 та), ва Зарбдор туманларида (51 та) ташкил этилган. Энг кам Зафаробод (30 та), Янгиобод (40 та), Пахтакор (46 та), Мирзачўл (33 та) ва Арнасой (34 та) туманларида ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (287 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (271 та), саноатда (188 та), қурилишда (51 та) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (47 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (13 та), ташиш ва сақлашда (10 та) ҳамда ахборот ва алоқада (18 та) ташкил этилган.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси
Статистик регистрларни юритиш бўлими