“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Шодлик маҳалласида кўчатлар экилди
Ҳашар - халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам ўзлигимизни ифода этган муҳим ташаббус бўлди.
Бугун Президентимиз илгари сурган ушбу ибратли лойиҳага Янгиобод тумани Шодлик МФЙ аҳолиси ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳам ўз ҳиссаларини қўшишиб, кун давомида маҳалла ҳудудига 45 дона манзарали, 25 дона мевали ва 2000 дан ортиқ терак қаламчалари яхши ниятлр билан ерга қададилар.
Муҳокамага қўшилинг