Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан яна бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 22 декабрдаги № 2-1303-2101/3595-сонли суд буйругига асосан қарздор Р.Т дан удирувчи Д.М фойдасига бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 24 декабрь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2021 йил 24 декабрь куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2022 йил 20 апрель куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида Р.Т ва Д.М оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.
А.Т.Тўйчиев,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи