Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Рамазон ҳайити арафасида 20 дан ортиқ оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Рамазон ҳайити арафасида 20 дан ортиқ оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

30 апрель 2022 йил
344
0

Халқимиз орасида эътиборга муҳтож кишилардан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш азалий қадриятларимиздан биридир.

Янгиобод туманида Рамазон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.

Хусусан, Янгиобод туман хокими ҳамда Махалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан туманда истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка мухтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар, бетоб ётган кексалар ҳамда "Темир ва Аёллар дафтари"да турувчи 20 дан ортиқ оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар