Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Совот қишлоғидаги Жўрахон Усмонов хотира майдонида тадбир ташкил этилди

Совот қишлоғидаги Жўрахон Усмонов хотира майдонида тадбир ташкил этилди

09 май 2022 йил
512
0

Совет Иттифоқи қаҳрамони Жўрахон Усмонов туғилиб ўсган маскан - Янгиобод туманининг Совот қишлоғида қаҳрамон хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда меҳнат фронти фахрийлари, авғон уруши қатнашчилари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими И.Қаршибоев Жўрахон Усмоновнинг кўрсатган жасорати хусусида тўхталди.

- "Совот қишлоғида туғилиб ўсган бу йигит айни навқирон ёшида фронтга отланади. Урушга кирган дастлабки кунларидаёқ у сафдошларига ўрнак бўла бошлади. Ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам тадбиркорлик билан йўл топа оладиган Жўрахон Усмонов ҳаммани лол қолдириб, Сталинград учун бўлган жангларда мислсиз мардлик намунасини кўрсатиб, қўмондонлик томонидан  Қизил Байроқ ордени билан мукофотланади".

Туман раҳбари сўзини давом эттирар экан, юртимизнинг мана шундай асл ватанпарвар, жасур фарзандлари ҳеч қачон унутмаслигимиз лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, Жўрахон Усмонов номини абадийлаштириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида айтиб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан Жўрахон Усмонов қабрига гулчамбар қўйилиб, Қуръон тиловати ўқилди.

Тадбир сўнгида туман ҳокими маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари ва нуронийлар билан суҳбатлашди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар