Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани “Хўжамушкент" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

Янгиобод тумани “Хўжамушкент" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

14 май 2022 йил
571
0

“Ҳўжамушкент” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Мавлянов Тулқин Каримович нинг таржимаи ҳоли

Мавлянов Тулқин Каримович 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти –ўрта, мутахассислиги ишчи. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1985 йилда Афғонистонда харбий хизматчилик билан меҳнат фаолиятини бошлаган. Маҳалла тизимида 1 йилдан ортиқ раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Янгиобод тумани Ҳўжамушкент ҚФЙ раиси  лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ҳўжамушкент” қишлоқ фуқаролар йиғинида 54 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида ҳудуддаги фуқаролар менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни шахарчамиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Ўзини-ўзи бошқариш органига раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда шахарчани ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман.

Аввало, Хўжамушкент ҚФЙда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, ҚФЙдаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ногиронлиги бор муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Зиёратгох, қабристонлар, кўчалар ва аҳоли хонадонлари атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Ҳўжамушкент ҚФЙда аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, йўлларни обод бўлишини, аҳолини турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маҳалла тизмига оид бўлган Фармон ва Қарорларини ўз вақтида ҳудудда яшовчи фуқароларга етказиб бораман ва ижросини таъминлашда бор куч ғайратимни ишга соламан.

Хўжамушкент ҚФЙдаги ҳар-бир фуқаронинг мурожаатларини эшитиб бораман ва имкон даражасида уларни ижобий ҳал этишга киришаман.

Хўжамушкент ҚФЙдаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”да турувчи хар-бир фуқаро билан шахсан ишлайман ва уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик қилишларига, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда бор имкониятимни ишга соламан.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.


“Ҳўжамушкент” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Давлатов Равшан Махкамовичнинг  таржимаи ҳоли

Давлатов Равшан Махкамович 1968 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1990-йилда  Янгиобод туманидаги  5-мактабда тарих фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Иш фаолияти давомида 32 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Жиззах вилояти Янгиобод тумани 5-умумий ўрта таълим мактабида директор бўлиб ишлаб келмоқда лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ҳўжамушкент” қишлоқ фуқаролар йиғинида 54 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Ҳўжамушкент ҚФЙга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, ҚФЙда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Ҳўжамушкент ҚФЙдаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Зиёратгох, қабристон ва кўчалар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

ҚФЙда аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Нотинч ва ичкиллик ружу қуйган хонадонларга бориб профилактика инспекторлари билан биргаликда тушунтриш ва тарғибот ишларни  олиб бораман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар