Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик "Мирзо Улуғбек ворислари"

Янгиободлик "Мирзо Улуғбек ворислари"

23 май 2022 йил
321
0

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 19-21 май кунлари Тошкентдаги ИННО технопаркда «Мирзо Улуғбек ворислари» кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

3 кун давом этган кўрик-танловда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган инноватор ёшлар ўзларининг ишланмалари билан иштирок этишди. 

Қувонарлиси, кўрик-танловда Янгиободлик 3 нафар ёшлар ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этишиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб қайтишди.

Хусусан, Янгиободлик Азизбек Абдуллаев турли кимёвий воситаларсиз, жуда кўплаб касалликларга даъво бўлиши мумкин бўлган Артишок ўсимлигини лалми ерларда етиштириш ва ундан фармацевтика соҳасида кенг фойдаланиш лойиҳасини тақдим этиб, кўрик-танлов ғолиби бўлди.

Шунингдек, танловда иштирок этган Шоҳрух Мамадалиев ҳам кўпчиликнинг эътиборига тушди. Жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамай, ёш дастурчи ўз лойиҳасини дадиллик билан тақдим қилди. Шоҳрух ҳали мактаб ўқувчиси бўлсада, мустақил равишда онлайн бепул таълим беришга ихтисослашган сайт лойиҳаси билан, яна бир тумандошимиз Абдуллаев Шохруҳ эса "Илм вируси" номли киберспортда илмни тарғиб қилиш лойиҳаси билан қатнашиб, фаол иштироки учун махсус сертификат билан тақдирландилар.  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар