Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Депутат Янгиобод туманида ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини ўрганди

Депутат Янгиобод туманида ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини ўрганди

27 май 2022 йил
390
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева Янгиобод туманида бўлиб, маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти, уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишлари билан яқиндан танишди.

Депутат дастлаб туман ҳокими ва масъуллар билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган "Маҳаллабай" ва "Хонадонбай" ишлар ва уларнинг самараси, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш борасида ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар хусусида фикр алмашдилар.

Шундан сўнг тумандаги "Дўстлик" маҳалласида бўлишиб, ҳоким ёрдамчиси кўмагида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган оилалар билан танишилди ва мавжуд муаммолари ўрганилди.

Хусусан, "Чаканд" қишлоғида яшовчи Собитжон Аҳмаджонов ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан 150 млн сўм банк кредити олиб, қуёнчилик йўналишида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда бу ерда 150 та қуён парваришланмоқда.

Депутат тадбиркорнинг фаолияти билан танишар экан, унинг муаммолари ва келгуси режалари хусусида суҳбатлашди.

Шунингдек, яқинда фаолият бошлаган "Дилфуза нур камоли" оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш шахобчаси билан ҳам танишилди. Мазкур оилавий корхона иш бошлаши натижасида маҳалладаги 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ҳозирда бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўшни туманларга ҳам етказиб берилмоқда. Тадбиркор келгусида ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва ўз маҳсулотлари бозорини янада кенгайтириш ниятида.

Маҳалладаги ўрганишлар давомида паррандачилик, иссиқхона ва шу каби тадбиркорлик соҳаларини йўлга қўйган оилавий тадбиркорлар фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, уларнинг галдаги режалари, фаолиятларида дуч келаётган муаммо ва таклифлари тингланиб, улар юзасидан зарурий чоралар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар