Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » 1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01 июнь 2022 йил
483
0

1. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилди

Президентнинг 20 майдаги [ПФ-138-сон] фармони асосида 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.

Мазкур санадан қуйидагилар ҳам ўзгармоқда:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) — 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);
  • базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.

Эслатма, МҲТЭКМ ва БҲМга боғланган ҳар қандай тўлов, шу жумладан, жарималар ҳам мос равишда ошади.

2. Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилди

Президентнинг 17 майдаги [ПФ-136-сон] фармони билан давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:

  • олий ва биринчи малака тоифаларига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
  • иккинчи малака тоифасига эга ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
  • тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.

3. Тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб оширилди

Президентнинг 24 мартдаги [Ф-33-сон] фармойишига мувофиқ, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача оширилади.

Юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлаш жорий этилади.

4. Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча имтиёзлар жорий қилинади

Президентнинг 29 апрелдаги [ПҚ-230-сон] қарорига кўра, «Ишга марҳамат» мономарказларида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.

5. Ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали қоплаб берилади

Ҳукуматнинг 7 мартдаги [101-сон] қарори билан хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

  • ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
  • давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.

6. Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган ходимларга харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Президентнинг 30 апрелдаги [ПҚ-232-сон] қарорига асосан, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида:

  • жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;
  • саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.

7. Оилавий поликлиника ходимларининг иш вақти узайтирилади ва қўшимча устама ҳақ тўланади

Президентнинг 25 апрелдаги [ПҚ-215-сон] қарорига мувофиқ, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади. Уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун қўшимча устама ҳақи белгиланади.

Шунингдек, қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимлари гепатит «В» касаллигига қарши бепул эмланиши йўлга қўйилади.

8. Айрим ёшлар ОТМга қабул қилишдаги тест синовлари учун ундириладиган тўловлардан озод қилинади

Президентнинг 20 апрелдаги [ПФ-113-сон] фармони билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

Марказларда аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади.

9. 38 турдаги давлат хизматларини электрон имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Президентнинг 20 апрелдаги [ПФ-113-сон] фармонига кўра, 1 июндан 38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

10. Хорижда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади

Президентнинг 1 мартдаги [ПҚ-149-сон] қарорига мувофиқ, Россия Федерацияси, Туркия ва Қозоғистон ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади. Ҳар бир ҳудудга камида икки нафар вакил бириктирилади.

Вакилларнинг фаолияти, асосан, Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотларида ташкил этилади. Вакил лавозими Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ходимлари сонини кўпайтириш ҳисобига жорий этилади.

11. Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 11 апрелдаги [169-сон] қарори билан 1 июндан Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

Волонтёрларнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялардаги иштироки, шунингдек, давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даври қайд этиб борилади.

Давлат органига жалб этилган волонтёр ойига 20 соатдан кўпроқ волонтёрлик билан банд бўлса, у билан волонтёрлик шартномаси тузилиши шарт.

12. Ўзбекистон ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади

Президентнинг [ПФ-145-сон] фармонига асосан 1 июндан бошлаб пахта, кунгабоқар ёғи ва уруғи ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва меваларини экспорт қилиш вақтинча тақиқланади.

Ушбу маҳсулотлар ички бозорда етарли бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси экспортни қайта тиклаши мумкин. Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби ҳам вақтинча тўхтатилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар