Янгиободда Ички ишлар вазири кубоги учун валейбол мусобақаси ўтказилди
Янгиобод туманида ёшларни жисмонан соғлом ва бақувват қилиб вояга етказиш ҳамда уларни спорт соҳасидаги қобилиятларини юзага чиқариш мақсадида турли спорт тадбирлари ва мусобақалар мунтазам тарзда ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, бугун Янгиобод тумани 3-секторига қарашли Дўстлик МФЙ, Чаканд қишлоғида Ички ишлар вазири кубоги учун спортнинг валейбол тури буйича беллашув ўтказилди.
Мусобақа аввалида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Аҳмедов сўз олиб, оммавий спортнинг киши ҳаётидаги, соғлом турмуш тарзини ташкил этишдаги аҳамияти тўғрисида гапириб, иштирокчи ёшларга омадлар тилади.
Беллашув 3-сектор ҳудудига қарашли махаллаларнинг 16-30 ёшдагилар ўртасида ташкил этилиб, қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
Мусобақа натижаларига кўра Дустлик МФЙнинг "Ватанпарварлар" жамоаси 1-ўринни, Ҳавотог ҚФЙнинг Шунқорлар жамоаси 2-ўринни ва Дустлик МФЙнинг Бургутлар жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар сектор раҳбарининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.