Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

25 июнь 2022 йил
447
0

Ўзбекистон Республикасининг  2022 йил 11 апрель кунги  ЎРҚ-762-сонли қонунига кўраСуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексиСуд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш” деб номланган янги 2321-модда билан тўлдирилди:

Унга кўра, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишлигига,

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишлиги белгиланди.

Шунингдек, ушбу қонун билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 321-моддаси “Жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этиш” деб номланиб, ушбу моддабиринчи қисмига кўра,  эндиликда давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шартлиги белгиланди.

Илхом Карабаев,

жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар