Янгиободда Жиззах вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаевнинг Янгиобод туманидаги 2-сектор ҳудудига кирувчи энг олис ва чекка ҳудуд ҳисобланган “Баландчақир” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан 23 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.
Хусусан, оптопедик воситалар сўраб мурожаат қилган 3 нафар фуқароларга эшитиш мосламаси ва бошқа тиббий ускуналар, 7 нафарига тикув машиналари ҳамда 13 нафарига даволаниш учун сиҳатгоҳга йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, қабул давомида фуқароларнинг 3 нафарига кредит маблағлари ҳисобидан мотокультиваторлар ва 4 нафарига 120 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида сертификатлар топширилди.