Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий ва тиббий муҳофазани кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

Ижтимоий ва тиббий муҳофазани кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

27 март 2020 йил
557
0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Президент томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Жумладан:


- 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинади, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этилади;


- тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш кунига 5 миллион донага етказилади;


- давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди;


- сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди;


- Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;


1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди;


- 1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди;


- карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 минг 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади;


- барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади;


- карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади;


- аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар