"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтган фестивал барча ёшларда ёрқин таассуротлар қолдирди
Янгиобод туманида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали бетакрор ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.
30 июнь - "Ёшлар куни" олдидан ташкил этилган фестивалда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев барчани байрам билан табриклаб, бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан туманимизда ёшлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталди ва ёшларга омад ва юксак марралар тилади.
Шундан сўнг туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан бир гуруҳ фаол ёшлар, хусусан, мактабларни аъло баҳоларга, "Олтин" ва "Кумуш" медаллар билан тугатган битирувчиларга, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилган танловлар ғолибларига, фаолиятида юксак натижалар қайд этган фан, таълим, маданият ва спорт соҳасидаги ёшларга, фаол ёшлар етакчиларига ҳамда ҳар жабҳада фаол бўлган турли соҳа вакиллари ва ёш раҳбарларга фахрий ёрлиқлар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Фестивал спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, туман маданият бўлими санъаткорларининг гўзал куй-қўшиқлари ва қизиқарли шоу дастурлар асосида юқори кайфиятда давом этди.
Айниқса элимиз суйган меҳмон санаткорлар томонидан тақдим этилган концерт дастури ҳамда мушакбозлик намойиши барча қалбларга чинакам байрам кайфияти, бетакрор ва ёрқин таассуротлар улашди.