Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида Конституциявий ислоҳотлар юзасидан кенг жамоатчитлик муҳокамалари бўлиб ўтмоқда

Янгиобод туманида Конституциявий ислоҳотлар юзасидан кенг жамоатчитлик муҳокамалари бўлиб ўтмоқда

06 июль 2022 йил
363
0

Янгиобод тумани Баландчақир МФЙдаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида муассаса ходимлари ва ота-оналар иштирокида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б Ж.Абдухолиқов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова, Баландчақир МФЙ раиси А.Каримов ҳамда депутат О.Бегматовлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилганларга кенг тушунчалар бериб, Конституциянинг барча бўлимлари, боблари ва моддаларини кенг муҳокама қилиш асносида амалга оширилаётганлиги ва буни фуқаролардан келиб тушаётган таклифлар мисолида ҳам кўришимиз мумкинлигини таъкидладилар.

Бинобарин, Конституциявий комиссия томонидан фуқароларнинг фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган бўлиб, мазкур жараёнларда нафақат ҳуқуқшунос мутахассислар, балки кенг жамоатчилик ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мазкур жараёнлардан кўришимиз мумкинки, фуқароларимиз юртимизда бўлаётган ислоҳотларга, кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслар.

Шунингдек, йиғилишда таъкидландики, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида олиб борилмоқда.

Бу эса Янги Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузининг янада ортиши ва халқимиз фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилади. 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар