Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида баёнот

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида баёнот

26 апрель 2022 йил
210
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2022 йил 14 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги 22-сонли қарорини ижроси бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингини Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги жами 249 та қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан (фермер хўжалиги ва МЧЖ, бошқалар)  жами 380 га нўхат, 340 гектар соя, кунгабокар 62 гектар, махсар 500 гектар экилган жами  маълумотлари асосида дастурга киритилди;

ер тузиш ишлари истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан бажариладиган ҳамда хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш ишлари шаклларида амалга оширилди;

қишлоқ хўжалиги экинлари- бошоқли дон экинлари ( арпа, маккажўхори дон учун), сабзавот (помидор -7 гектар, бодринг-6 гектар , пиёз-544 гектар, сабзи-24 гектар, кўкатлар-15 гектар), полиз (қовун, тарвуз, ошқовоқ)-438 гектар, картошка-350 гектар, озуқа экинлари (беда, маккажўхори силос учун, хашаки лавлаги, бир йиллик ўтлар (рапс, перко, тритикали, суданка)-3100 гектар экилган ва Миллий географик ахборот тизимига киритилди;

Экинларни жойлаштириш кўрсаткичлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонларни ўлчаш, шунингдек, экин майдонларида ўтказиладиган ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши юзасидан кузатув олиб борилди;

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими, хусусияти ва фойдаланиш муддатларидан қатьи назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда амалга оширилган ишлар  мониторинг қилинган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар